Мукофот янги масъулият юклайди (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ги фармонига мувофиқ Фарғонанинг бир гуруҳ фидойи ижодкорлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар.
Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, миллий қадриятларимиз ва бой маънавий меросимизни асраб авайлаш, ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим ва устувор йўналишларидан бирига айланди.
Бу эътибор ва ғамхўрлик бугун ўзининг юксак самарасини бераётганини яна бир бор намойиш этди. Бугун ҳам мукофотланганлар орасида санъаткорлар Абдураҳмон Холтожиев, Отабек Мамазоитов, Хуршид Расулов, Абдулаҳад Абдурашидов, Замира Раҳматуллаева, Баҳодир Мамажонов, Абдужалил Қўқонов, Азизжон Абдуазимов, элнинг суюкли шоири Ботир Эргашевлар каби Фарғонанинг ёш иқтидорлари ва устозлар бор.
Фарғона вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев уларни юксак давлат мукофоти билан табриклади ва мукофотларни эгаларига топширди. Шундан сўнг мукофотланганлар эътироф учун давлат раҳбарига миннатдорчиликларини билдирдилар. –Илгари музейлар эътибордан четда қолган эди.
Ҳолбуки, унда бир дунё маънавий -маърифий хазина бор, – деди Қўқон давлат музей -қўриқхонаси директори, “Шуҳрат” медали соҳиби Муҳаммад-Рашод Мавлонқулов. – Фақат сўнгги йилларда Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар туфайли аҳвол тамомила ўзгарди. Масалан, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази.
Ҳалигача бундай мега лойиҳа амалга оширилмаган. Дунёнинг профессионал мутахассислари ҳайратда қоляпти уни кўриб. Мана энди бундай ислоҳоь вилоятларга ҳам етиб келди. Шу кичик меҳнатимизни қадрлаган Президентимизга раҳмат. Бу мукофот Қўқон давлат музей -қўриқхона илмий жамоасига берилган деб ҳисоблайман. –Бизга яна ҳам катта масъулият юклади бу мукофот, – дейди “Ўзбекконцерт”ДМ Фарғона вилояти бўлими хонандаси, “Шуҳрат” медали соҳиби Абдужалил Қўқонов.
[gallery-29693]
– Энди янада кўпроқ ва ёқимли қўшиқлар ижод қилиб халқимиз кўнглини олишга ҳаракат қиламиз. Ҳаётимда бахтли кунлар кўп бўлган. Лекин бунақаси ўзгача бўлди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SO-gs9GlLv4" title="Mukofot yangi mas’uliyat yuklaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео, сурат), ЎзА