Миллий руҳдаги ўйинларни кўпайтириш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш топширилди
Икки йил аввал Хоразмда “Ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси бошланиб, 4 мингдан ортиқ иқтидорли ўқувчиларни хорижий тил ва ахборот технологияларига ўқитиш йўлга қўйилган эди.
Мазкур лойиҳани жорий йилдан вилоят марказлари ва Қорақалпоғистоннинг барча туманида, кейинги йиллардан барча туман ва шаҳарларда ишга тушириб, 50 минг ёшни қамраб олиш топширилди.
–Биз ёшларимиз қалбида миллий руҳни шакллантириш, Ватанга муҳаббат, эл-юртга ҳурмат ҳиссини сингдириш тўғрисида кўп гапиряпмиз. Бу жуда долзарб масала. Очиқ айтишимиз керак, бугун ёшларимиз асосий вақтини рақамли маконда ўтказяпти, – деди Президентимиз.
Биргина мисол, ўтган йили 84 миллион долларлик компьютер ва мобиль ўйинлар экспорт қилинди.
Мутасаддиларга барча 15 та АТ парк ҳудудида компьютер ва мобиль ўйинлар яратувчилари учун инкубацион марказ очиб, миллий руҳдаги ўйинларни кўпайтириш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш топширилди.
Шу билан бирга, ҳар йили миллий руҳдаги камида 20 та компьютер ва мобиль ўйин яратиш бўйича давлат буюртмаси бериб борилади.
ЎзА