“Meta” ва “Microsoft”: 2026 йил технология соҳасида 80 000 ходим ишдан бўшатилди
2026 йил жаҳон технология саноатида сезиларли ўзгаришлар билан эсда қоладигандек. Масалан, дастлабки уч ойда “Meta” ва “Microsoft” каби гигантлар ва бошқа жами 86 компания 80 000 дан ортиқ ходимини бўшатди.
Ўтган йилнинг шу даврида тахминан 30 000 киши ишидан айрилган. Кўриниб турибдики, ёқимсиз рақам бу йил кескин ошган.
Компаниялар раҳбарияти бу ҳолатни асосан сунъий интеллект ривожи билан боғлаяпти. Март ойида АҚШ бўйича ишдан бўшатиш ҳолатларининг тахминан тўртдан бирига сабаб қилиб айнан СИ кўрсатилган. Бинобарин, баъзи мутахассислар бу маълумотга шубҳа билан қарайди. Масалан, “OpenAI” бош директори Сэм Альтман корхоналар кўпинча СИни ўз қарори учун қулай баҳона сифатида ишлатишини таъкидлайди. Ҳатто, саноатда “AI-washing” атамаси ҳам ўйлаб топилган. Айни амалиётда сунъий интеллект жорий қилиниши бошқарув ёки молиявий хатони яшириш учун зарур.
Мутахассислар фикрича, ходимдан воз кечиш билан боғлиқ ҳозирги ҳолат сабаби ўлароқ иқтисодий омилларни излаш керак. Пандемия даврида фоиз ставкаси қарийб 5 фоиздан ошди. Натижада капитал нархи кўтарилиб, жамоалар харажатни қайта баҳолашга мажбур бўлди. Қолаверса, технология компаниялари узоқ муддатли барқарорликни ҳисобга олмай, ишчи кучи сонини жадал оширди. Жуда кўп корхоналар ортиқча ходим билан тўлган. Мазкур кўрсаткич тахминан 25-75 фоизни ташкил этади.
Хулоса шуки, мутахассислар ишдан озод қилиш тўлқинини технологик инқилобнинг бевосита натижаси эмас, балки аввалги стратегик хатоларни тузатиш йўли эканига урғу бермоқда.
С.Раҳимов, ЎзА