Мармартошда жонланган экологик ғоялар (+видео)
Тошкент металлургия заводида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида V Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми ташкил этилди.
Симпозиумда Ўзбекистон, Италия, Франция, Туркия, Хитой ва Грузиядан жами 20 нафар таниқли ҳайкалтарошлар иштирок этмоқда. Ижодий лойиҳа учун Самарқанд вилоятидаги Зарбанд конидан келтирилган мармар блоклар тайёрланган бўлиб, улар асосида монументал ҳайкалтарошлик асарлари яратилди.
Бу йилги симпозиум мавзуси “Экология ва санъат”. Мавзу иштирокчиларга экологик муаммолар ва инсон ҳамда табиат ўртасидаги уйғунликни бадиий талқин этиш имконини бермоқда.
Мазкур нуфузли ижодий лойиҳа Ўзбекистон ҳайкалтарошлик санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, турли мамлакатлар ижодкорлари ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда санъат орқали экологик маданиятни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/05o8AsE-VoY" title="Marmartoshda jonlangan ekologik g‘oyalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мунира Рамазонова, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА