Мария Тимофеева чорак финалда
Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Хорватиянинг Макарска шаҳрида ўтаётган WTA 125 турнирида муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.
Мусобақанинг иккинчи босқичида ҳамюртимиз мезбонлар вакили Леа Бошковични 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Мария Тимофеева ярим финал учун марокашлик Ясмина Каббажга қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, Макарска шаҳрида давом этаётган ушбу турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 115 минг АҚШ долларини ташкил этади. Турнир ғолиби 125 рейтинг очкоси ҳамда 8 минг 400 АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА