Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилади
Шу йил 23 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур қонун билан айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади.
Моддий маданий мерос объектларининг аниқланишини, ҳисобга олинишини, муҳофаза қилинишини, тарғиб қилинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлайди.
Моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади.
ЎзА