Маданий алоқалар кенгаймоқда
Ўзбекистон маданияти халқаро майдонда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда. Делегациянинг Россияга сафари театр ва санъат соҳасидаги ҳамкорликка янгича руҳ бағишлаб, келажакдаги улкан лойиҳаларга замин яратмоқда.
Барча соҳалар сингари маданият соҳасида ҳам халқаро ҳамкорликлар кенгайиб бормоқда. Натижада тeaтр, чолғучилик ва бошқа бир қанча санъат турлари тизимли равишда ривожланиб бормоқда.
Шундай ташаббусларнинг изчил давоми ўлароқ, маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафари билан бўлиб турибди. Хизмат сафари доирасида маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев Санкт-Петербург шаҳридаги “Фонтанка” ёшлар teaтрида бўлди.
Ташриф давомида тeaтр директори Олга Романеская билан учрашув ўтказилиб, teaтрнинг тарихи ва бугунги фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар teaтри билан “Фонтанка” ёшлар teaтри ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар тeaтр санъати соҳасида ижодий алмашинувларни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Учрашув якунида делегация аъзолари Михаил Булгаков асари асосида саҳналаштирилган “Кабала святош” (“Муқаддаслар кабаласи”) спектаклини томоша қилдилар.
Музокаралар мобайнида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Россия Федерацияси Маданият вазирлиги вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви ҳам ташкил этилиб, қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидлаш керакки, бундай ҳамкорликлар юртимиз маданий ҳаётида туб ўзгаришларга замин яратади.
Шербек Исломов, ЎзА