Конференция қатнашчилари Самарқандда
Тошкент шаҳрида ўтказилган "Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция иштирокчилари Самарқандда бўлди.
Самарқанд темир йўл вокзалида меҳмонларни вилоят ҳокимлиги масъуллари кутиб олди.
Меҳмонлар Самарқанд билан танишувни Имом Бухорий мажмуасидан бошлади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан улуғ муҳаддис Имом Бухорийнинг ислом оламида тутган юксак мақоми ва салоҳиятига муносиб тарзда янгидан бунёд этилган зиёратгоҳдаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари, улуғ аждодимиз илмий-маърифий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди. Айниқса, улкан масжид ва замонавий инновацион технологиялар асосида яратилган музейни меҳмонлар катта қизиқиш билан томоша қилди.



Шундан сўнг, анжуман қатнашчилари Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва бошқа тарихий-маданий объектларда бўлиб, халқимизнинг бир неча минг миллик тарихи, бой маданий мероси ва аждодларимиз бунёдкорлик салоҳияти билан яқиндан танишдилар. Айни пайтда юртимизда бу маданий меросни асраб-авайлаш ва дунёга кенг тарғиб этиш борасида ибратли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА