Колумбияда яна зилзила
Колумбияда 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Маҳаллий вақт билан соат 11:45 атрофида қайд этилган силкиниш маркази Сантандер минтақаси Лос-Сантос ҳудудида, 149 километр чуқурликда экани аниқланди. Тебраниш мамлакатнинг марказий ва шимоли-шарқий қисми, жумладан пойтахт Богота ҳамда Букараманга, Пьедеквеста ва Флоридабланка шаҳарларида ҳам сезилган.
Боготада огоҳ қўнғироғи янграб, бир неча бино бўшатилган. Букарамангада эса эҳтиёт чораси сифатида аҳолини кўчиришга қарор қилинди.
16 кун аввал 7,4 магнитудали кучли зилзилани бошдан кечирган Колумбияда ўша куни 300 дан зиёд одам ҳалок бўлган эди. Ҳозирча бу галги зилзила қурбонлари ёки кузатилган моддий зарар ҳақида маълумот берилмаган.
Мусулмон Зиё, ЎзА