Киберспортчилар ҳудудий босқичда баҳслашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразмда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган “Ёшлар кубоги” киберспорт мусобақасининг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Мусобақа давомида ёшлар ўз интеллектуал салоҳияти, стратегик фикрлаши, жамоавий ҳамкорлиги ҳамда тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини намоён этди.
[gallery-30156]
CС:ГО йўналиши бўйича Урганч шаҳри жамоаси биринчи, Хонқа тумани ёшлари иккинчи, Тупроққалъа тумани киберспортчилари учинчи ўринни эгаллади.
ДОТА 2 йўналиши бўйича Урганч шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА