Келаси йилдан халқаро касб сертификатига эга устага 50 фоиз устама тўланиб, сертификат харажати тўлиқ қопланади
Президентимиз касбий таълимга тўхталар экан, “Ҳунар – ҳунардан ризқинг унар”, деган нақлни келтирди. Сўнгги икки йилда 104 та техникумга Германия, Буюк Британия, Швейцария ва Хитойнинг халқаро дастурлари олиб кирилди. 25 минг корхона билан ҳамкорлик натижасида 100 мингдан зиёд ёш ўқиш баробарида даромад топиш имконига эга бўлди.
Шу йилдан дуал таълимда касб ўрганаётган ёшларга 1 миллион 300 минг сўмгача стипендия тўланмоқда. Бу йил 9-синфни битирган 220 минг ўқувчи техникумга жалб қилинди.
Халқаро дастурлар босқичма-босқич барча техникумларга жорий этилади. Бунинг учун усталарни тайёрлаш ва рағбатлантириш ҳам кучайтирилади: келаси йилдан халқаро касб сертификатига эга устага 50 фоиз устама тўланиб, сертификат харажати тўлиқ қопланади.
Ҳар йили 500 нафар техникум устаси Германия, Швейцария, Туркия ва Хитой каби давлатларда стажировка ўтайди.
ЎзА