“Катта еттилик” таркибида доимий котибият тузилади
“Reuters” ўз манбаларига таяниб хабар беришича, “Катта еттилик” (G7) мамлакатлари муҳим минераллар таъминотини кучайтириш мақсадида доимий котибият тузиш бўйича музокара олиб боряпти.
Маълумотга кўра, G7 котибияти Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ёки Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) идорасида фаолият олиб бориши мумкин. Бу икки тузилма қароргоҳи Парижда жойлашган.
Ҳозирча ХЭТ мавзуга изоҳ бергани йўқ, ИҲРТ ҳам “Reuters” ахборотига муносабат билдирмади.
“Катта еттилик”нинг навбатдаги саммити 15-17 июнь кунлари Франция раислигида Эвиан-лес-Бен курорт шаҳарчасида ўтказилади. Йиғилишда G7 аъзоларидан ташқари Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Корея ва Кения раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА