Жанубий Африкада тимсоҳ қорнидан одам танаси бўлаклари топилди
Жанубий Африкада тимсоҳ ичагидан одам қолдиқлари топилди. Маҳаллий полиция хабар беришича, улкан судралиб юрувчини сув омборидан олиб чиқиш учун вертолёт зарур бўлган.
– Комати дарёсида ўта хавфли ва мураккаб амалиёт чоғи капитан Потгитер “SANParks” вертолётидан тимсоҳ кўп учрайдиган дарёга туширилди, – дейилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ижтимоий тармоқда тарқатган хабарда. – Мутахассис мислсиз жасорат кўрсатиб, сувда тимсоҳни арқон билан боғлади. У ўта хавфли шароитда ишлади.
Ҳайвон тинчлантирилгач, вертолёт ёрдамида эвакуация қилинди. Шундан сўнг мутахассислар жониворнинг ичагини тозалашди. Инсон танаси бўлаклари эса марҳумнинг шахсини тасдиқлаш учун ДНК текширувига юборилди. Ҳодиса юзасидан тергов давом этяпти.
“Cитизен” газетаси ахборот беришича, фожиага ўтган ой машинаси Комати портидаги кўприкдан топилгач, бедарак йўқолгани эълон қилинган Гаутенг вилояти фуқароси – 59 ёшли бизнесмен дахлдор, дея тахмин қилинмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА