“Каптархона” оилавий шифокорлик пункти реконструкциядан сўнг иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона туманидаги “Каптархона” оилавий шифокорлик пункти тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий талаблар асосида қўшимча бино барпо этилди.
Мазкур лойиҳа Инвестиция дастури доирасида ажратилган 1 миллиард сўм ҳамда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали йўналтирилган 1 миллиард 350 миллион сўм, жами 2 миллиард 350 миллион сўм маблағ ҳисобидан амалга оширилди. Шу билан бирга, муассасанинг тиббий жиҳозлари ҳам тўлиқ янгиланди.
Янгидан фойдаланишга топширилган оилавий шифокорлик пункти 5 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 12 минг 400 нафардан ортиқ аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатади. Муассасанинг кунлик қабул қуввати 50 нафарни ташкил этади.
[gallery-30292]
Оилавий шифокорлик пункти мудираси Муҳаббат Исмоилованинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизматлар сифати ва қулайлигини ошириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳаёт сифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА