Жанубий Кореяни кимлар бошқаради? (+видео)
Маълумки, ЎзА дунё сиёсатида геосиёсий мавқеи, иқтисодий салоҳияти, технологик тараққиёти ва ҳарбий қудрати билан алоҳида ўрин эгаллайдиган давлатлар ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаб келмоқда. Шу пайтга қадар Шимолий Корея, Эрон, Хитой, АҚШ каби жаҳон сиёсатида муҳим ўрин тутувчи давлатлар ҳақида сўз юритдик.
Энди навбат Осиёнинг энг илғор технологик ва иқтисодий марказларидан бири, минтақадаги сиёсий ва хавфсизлик жараёнига сезиларли таъсир кўрсатаётган Жанубий Кореяга. Қисқа тарихий давр ичида аграр мамлакатдан юқори технология ва инновация марказига айланган Жанубий Кореяда турли соҳаларда бой тажрибага эга шахслар давлат бошқарувининг энг муҳим лавозимларини эгаллаб турибди. Бу сафда оддий завод ишчисидан сиёсий майдоннинг юқори чўққисига кўтарилган Президент, йирик IT компанияни бошқарган раҳбар, ўнлаб йиллик ҳарбий тажрибага эга генерал ҳамда профессионал дипломат бор.
Мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаётган асосий шахслар ким? Улар қандай ҳаётий ва касбий йўлни босиб ўтган?
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА