Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулот бошлади
Жанубий Корея ва АҚШ қуролли кучлари режага мувофиқ “Ulchi Freedom Shield” номли йирик қўшма ҳарбий машғулотни йўлга қўйди.
“Newsis” ахборот агентлиги маълумотига кўра, 17-27 август кунларига мўлжалланган ушбу тадбирда Жанубий Корея томонидан 18 000 га яқин ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.
Аввалроқ Президент Дональд Трамп ушбу қўшма машғулот кўламини қисқартириш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар тарқалган эди. Мудофаа вазирлиги Америка томонидан ушбу баёнотга оид ҳеч қандай расмий муносабат олмаганини айтди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзишича, Трампнинг баёнотидан олдинроқ дала машғулоти сони 17 тадан 14 тагача қисқартирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Ulchi Freedom Shield” Корея ярим оролида АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида ўтказиладиган энг йирик ҳарбий машғулот ҳисобланади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА