Истанбулда кураш ва ўзбек жанг санъати жозибаси намойиш этилади
Бугун, 21 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Анъанадан келажакка” шиори остида VIII Этноспорт ва маданият фестивали бошланди.
Кеча мазкур нуфузли спорт фестивалида иштирок этиш учун Ўзбекистон спорт делегацияси Туркияга етиб борди.
Фестиваль анъанавий спорт турлари ва миллий ўйинлар, ҳунармандчилик кўргазмалари, гастрономик зоналар, театрлаштирилган томошалар ва ижодий учрашувларни қамраб олиши назарда тутилган.
Агар 2025 йилда фестивалга бир миллион киши ташриф буюрган бўлса, бу йил ташкилотчилар ташриф буюрувчилар сонини 1,5 миллионга етказишни мақсад қилган.
Фестиваль доирасидаги спорт мусобақаларида кураш ва ўзбек жанг санъати бўйича мусобақалар ўтказилади.
24 майга қадар давом этадиган фестиваль мусобақаларида мамлакатимизнинг 26 нафар спортчиси ўз маҳоратини намойиш этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА