Исроил Ливанга яна зарбалар берди
Исроил армияси якшанба куни эрталаб Ливан жанубига зарбалар беришни бошлаганини маълум қилди. Таъкидланишича, ушбу ҳужум “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи томонидан Исроил хавфсизлик кучларига қарата иккита дрон учирилганига жавобан амалга оширилган.
Ҳужумдан олдин Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Араб-Салим шаҳарчасида жойлашган ва “Ҳизбуллоҳ” томонидан фойдаланилаётгани айтилган бино атрофидаги аҳолини эвакуация қилиш бўйича огоҳлантириш берган.
Етказилган зарбаларга ушбу гуруҳ томонидан ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирилгани йўқ. Маълумотларга кўра, жорий йил 2 мартдан бери Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар оқибатида Ливанда 4 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА