Имом Бухорий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш йўлида қандай ишлар қилинмоқда? (+видео)
Юртимизда баҳорий айёмлар шукуҳи давом этмоқда. Бу эса халқимизга хос бўлган маърифатпарварлик, бунёдкорлик каби эзгу амаллар ададини оширади. Қадриятларимиз ва илмий меросимизни асраб-авайлашда айни фазилатлар муҳим асосдир.
Маълумки, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида диний-маърифий соҳа ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Ҳадисшуносликда улуғ даражаларга етишган аждодлар илми ўрганилмоқда, – деди Ҳадис илми олий мактаби ректори Барот Амонов. – Жумладан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 март куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида қайтадан бунёд этилган Имом Бухорий мажмуасига ташрифи фазилатли мақсадлар йўлида қўйилган навбатдаги қадам бўлди.

Ислом олами тамаддунига ўз илми билан муносиб ҳисса қўшган улуғлар меросини тадқиқ этиш, ўрганиш ва авлодларга муносиб тарзда етказиш улуғ амаллардан саналади. 2018 йилда ташкил этилган Ҳадис илми олий мактабининг вазифалари ўз даврида етишиб чиққан алломалар йўлини ўрганиш билан бирга, келажакда ҳам шундай ютуқларга эришувчи толиби илмларни етиштиришдир.
Имом Бухорий мажмуаси қайтадан бунёд этилди. Бу ерга келган ҳар бир инсон эндиликда Ушбу улуғ аждодимизнинг ҳадисшуносликда эришган даражаларидан бохабар бўлади, маърифатидан хотиржамлик ҳис қилади.

– Имом Бухорий меросини ўрганиш ислом оламида юксак қадрият ҳисобланади, – деди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов. – Шу мақсадда Президентимиз ташаббуси билан 2017 йил Имом Бухорий мажмуаси ёнида мазкур марказ ташкил этилди. Бугунги кунда марказимиз бир нечта йўналишда фаолият олиб бормоқда. Маънавий-маърифий, қўлёзмалар, Имомо Бухорий илмий меросини тадқиқ этиш ва халқаро йўналишлар шулар жумласидан саналади.
Давоми қуйидаги видеода:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gUJDT6hJ-cQ" title="Imom Buxoriy merosini o‘rganish va targ‘ib etish yo‘lida qanday ishlar qilinmoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ,
Ёқуб МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА