Ёш китобхонлар “Kitobxon kids”да беллашди
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида “Kitobxon kids” лойиҳаси доирасидаги ёш китобхонлар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Болалар ташкилоти томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танловда унинг қуйи босқичларида ғолиб чиққан ёш китобхонлар иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Танловда 7-10 ва 11-14 ёш тоифасидаги иштирокчилар “Мутолаа” иловаси орқали тест ҳамда белгиланган топшириқларни ечиш орқали ўзларининг билим, иқтидор ва салоҳиятларини намойиш этди.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, 7-10 ёш тоифасидаги иштирокчилар ўртасида энг юқори балл олган Мубина Алишерова биринчи ўринни, Ёсинбек Собиржонов иккинчи, ҳамда Хондамир Бўрибоев учинчи ўринни қўлга киритди.
[gallery-29076]
11-14 ёш тоифасидаги иштирокчилар ўртасида Беҳрузбек Рустамбеков биринчи, Муҳаммадали Юсуфжонов иккинчи, Ҳуснора Тўраева эса учинчи ўринга сазовор бўлди.
Танловнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, эсдалик совғалар билан тақдирланди. Қолган барча иштирокчилар ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари.