Ички ишлар вазирлиги дзюдочилари Москвада ўтган халқаро турнирда 2-ўринни эгаллади
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида дзюдо бўйича полиция ходимлари ўртасида ХХ халқаро турнир бўлиб ўтди.
Россия Федерациясининг 6 та ҳудудидан ҳамда Беларусь, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон жамоалари қатнашган баҳсларда ҳар бир жамоа 5 нафар спортчидан иборат бўлиб, дзюдочилар -66, -73, -81, -90 ва +90 килограммда кураш олиб борди.
Ҳамюртларимиз саралаш беллашувларида Беларусь, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон жамоаларидан устунликка эришди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терма жамоасидан иборат фахрий дзюдочиларимиз кучли рақобат остида кечган беллашувлар натижасида 2-ўринни эгаллади.
Россия жамоаси 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 3-ўринлар Россия Мудофаа вазирлиги ҳамда Беларусь дзюдочиларига тегишли бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА