Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати анъаналари тарғиб этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида ўтказилаётган III Халқаро мақом санъати анжумани доирасида иштирокчилар эътиборига миллий ҳунармандчилик анъаналари ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси намойиш этилмоқда.
Мазкур майдонда республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган уста-ҳунармандлар томонидан кулолчилик, заргарлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, тўқимачилик ҳамда миллий чолғу созлари тайёрлаш анъаналарига оид намуналар ўрин олган.
Шунингдек, кўргазмага дутор, танбур, сато, рубоб, ғижжак каби миллий мусиқа асбобларини яратиш санъатини акс эттирувчи экспонатлар ҳам тақдим этилган.
[gallery-30107]
III Халқаро мақом санъати анжумани доирасидаги ушбу маданий тадбир мамлакатимизнинг бой номоддий маданий меросини намойиш этиш, давлатлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва туризм салоҳиятини янада оширишга қаратилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА