Хотин-қизларнинг раҳбарлик ва ташаббускорлик кўникмалари ривожлантирилмоқда
Олий Мажлис Сенатида олий таълим муассасалари хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари раислари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Сенаторлар хотин-қизларнинг қонунчилик жараёнидаги фаоллигини ошириш, раҳбарлик ва ташаббускорлик кўникмаларини ривожлантириш, жамиятда хотин-қизлар нуфузини юксалтиришга қаратилган вазифалар хусусида маълумот берди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, гендер тенгликни мустаҳкамлаш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган ишлар ҳамда бу йўналишда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда парламент фаолиятининг асосий йўналишлари, қонун ижодкорлиги жараёни ҳамда Сенатнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва парламент назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалари билан ҳам яқиндан танишди.
Н.Абдураимова, ЎзА