Хоразмда МДҲ Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда
Урганч шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ёшлар форуми расман ўз ишини бошлади.
Халқаро форумнинг очилиш маросимида ёшлар ишлари агентлиги директори маслаҳатчиси Ширин Абидова ҳамда МДҲга аъзо мамлакатлар ёшлар делегациялари раҳбарлари сўзга чиқди.
(galeriya-32147)
Форумдан мақсад МДҲ мамлакатлари ёшлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рақамли технологиялар ва креатив иқтисодиёт соҳаларида тажриба алмашишдан иборат.
Форум доирасида тақдим этилган “Ёшлар лабораторияси” ташаббуси ёшларнинг илмий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва истиқболли лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Форум якунида билдирилган таклифлар “Ёшлар лабораторияси” концепциясига киритилади.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат),
ЎзА мухбирлари