Хитой – Қирғизистон муносабати янги босқичга кўтарилади
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Қирғизистонга расмий ташрифи арафасида “Қирғизистон сўзи” газетаси ва “Кабар” ахборот агентлиги учун ёзган мақоласида Пекин ва Бишкекни икки томонлама муносабатда “юқори сифатли ривожланиш учун янги уфқ”ни биргаликда очишга чақирди.
Си Цзиньпин Хитой ва Қирғизистон “яқин қўшни, ишончли шерик ва дўст” экани, ўзаро муносабат сўнгги йилларда кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилганини таъкидлади.
Хитой раҳбари иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиб, ХХР кўп йил давомида Қирғизистоннинг энг йирик савдо шериги ва хорижий сармоядори бўлиб келганига эътибор қаратди. Асосий лойиҳалар қатори Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва чегара ўтиш манзилларини модернизация қилишни таъкидлади.
Етакчи рақамли иқтисодиёт, тоза энергия, сунъий интеллект ва яшил минераллар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга чақирди.
– Хитой ва Қирғизистон ҳар доим бир-бири тараққиёти устуни бўлиши керак, – деди у. – Мамлакатларимиз ШҲТда муҳим ўрин эгаллаган. Бишкекда бўлиб ўтадиган саммит минтақавий ҳамкорликка янги туртки беришига ишончим комил.
С.Раҳимов, ЎзА