Халқаро илмий-фан кенгашининг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари учун минтақавий офиси очилди
“InnoWeek–2026” — халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Халқаро илм-фан кенгашининг (International Science Council — ISC) Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари учун минтақавий офисининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Фанлар академияси президенти Шавкат Аюпов ҳамда Халқаро илм-фан кенгаши бош ижрочи директори доктор Сальваторе Ариcо қатнашди. Шунингдек, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари фанлар академиялари, илмий ташкилотлар ҳамда халқаро тузилмалар вакиллари иштирок этдилар.
М.Турдалиева (ЎзА)