Грузияда яна ток ўчди
5 август куни кечқурун Грузияда яна кенг кўламли электр узилиши юз берди. Маҳаллий вақт билан соат 20:10 атрофида Тбилиси, Ахалкалаки, Ахалцихе ва бошқа бир неча аҳоли манзилида чироқ ўчди.
Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хабарига кўра, ҳозирча фавқулодда ҳолат сабаби ёки чироқ қачон ёниши бўйича расмий муносабат берилмаган. Эътиборлиси, бу сўнгги икки-уч ҳафта ичида мамлакатда кузатилган учинчи шундай ҳодиса.
Бундан олдинги чироқ ўчишидан сўнг “Ингури ГЭС” директори Леван Мебония воқеага 500 кВ кучланишли “Имерети” электр узатиш тармоғидаги авария сабаб бўлгани, кейин бутун энергетика тизими ишдан чиққанини айтган.
“Georgian Energy Network Corporation” (GENC) дастлабки хулосасига кўра, сўнгги 18 ой ичида “Имерети” тармоғида 11 марта узилиш юз берган. Бинобарин, аввалги ҳолатлар бу қадар кенг кўламли оқибатга олиб келмаган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА