“Global Tour – 2026” мусобақасининг бешинчи босқич баҳсларидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорти мажмуасида от спортининг тўсиқлардан сакраш — конкур йўналиши бўйича “Global Tour – 2026” мусобақасининг бешинчи босқич баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақада турли тоифалардаги чавандозлар иштирок этиб, ўз маҳорати, тайёргарлик даражаси ва отларни бошқариш борасидаги кўникмаларини намоён этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
“A” тоифасида Мирёқуб Исмоилов биринчи ўринни эгаллади. Баҳромжон Ғозиев иккинчи, Муҳаммаддиёр Раимжонов эса учинчи ўрин соҳиби бўлди.
“B” тоифасида Мирзоҳид Мусаев ғолибликни қўлга киритди. Асалхон Саидаҳмедова иккинчи, Файзулло Файзиев эса учинчи ўринни эгаллади.
C” тоифасида Севинч Назарова олтин медалга сазовор бўлди. Саидали Шукуров кумуш, Абубакир Ёқубов эса бронза медалини қўлга киритди.
“E” тоифасида Анна Сигидина ғалаба қозонди. Полина Дудникова иккинчи, Мумтозбегим Ҳакимова эса учинчи ўринни банд этди.
Бошловчи чавандозлар иштирок этган “F” тоифасида Юсра Файз биринчи ўринни эгаллади. Сухайла Ҳабиб иккинчи, Нигина Жўрақулова эса учинчи натижани қайд этди.
Шунингдек, бошловчи отлар тоифасида Алишер Эркинов ғолиб деб топилди. Улуғбек Усмонов иккинчи, Баҳромжон Ғозиев эса учинчи ўринни қўлга киритди.
[gallery-30259]
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА