Фуқаролар меҳнатидан норасмий фойдаланганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши мумкин
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда меҳнат соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, меҳнатга оид муносабатларни рақамлаштириш ва соддалаштириш, норасмий бандликни қисқартириш, меҳнат ва машғулотлар соҳасида тазйиқ ҳамда зўравонликнинг олдини олиш, халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш зарурати юзага келмоқда.
Шу муносабат билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Қонун билан меҳнат бозорида норасмий бандликни қисқартириш, фуқаролар меҳнатидан норасмий фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш механизмлари ва ишсизлик нафақасини тайинлаш тизимини такомиллаштиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Меҳнат бозорида норасмий бандликни қисқартириш, фуқаролар меҳнатидан норасмий фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш механизмлари ва ишсизлик нафақасини тайинлаш тизимини такомиллаштиришга оид тартиблар белгиланмоқда.

Мажлисда масъул вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан айрим таклиф ва тавсиялар билдирилди. Жумладан, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунда асосий тушунчалар ҳамда Меҳнат кодексига аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ишга жойлаштириш масалаларига оид киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан аниқ таклифлар билдирилди.
Н.Абдураимова, ЎзА