Францияда прокурорлар собиқ Президент Саркози учун етти йиллик қамоқ жазоси сўради
Франция прокуратураси собиқ Президент Николя Саркози учун етти йиллик қамоқ жазоси талаб қилди, деб ёзди “Kazinform” агентлиги. Маълумки, гумонланувчига 2007 йилги сайлов кампаниясини Ливиядаги Муаммар Қаддофий режими маблағидан фойдаланган ҳолда ноқонуний молиялаштириш айби қўйилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, молия прокуратураси 71 ёшли ушбу сиёсатчига мисли кўрилмаган даражада қаттиқ жазо берилишини хоҳлаяпти. Зеро, Николяга нисбатан мурмадан ташқари 300 000 евро жарима ва ҳар қандай давлат лавозимини эгаллаш беш йилга тақиқланиши жазоси ҳам кўзда тутиляпти.
Париж апелляция судида сўзга чиққан айбловчилар собиқ етакчини хорижий давлат раҳбариятидан миллионлаб евро ундиришга қаратилган коррупция чизмаси "меъмори" деб атади.
Саркози ҳар қандай айбни қатъий инкор этиб, айблов учун далил йўқлигини таъкидлаган. Шунингдек, иш сиёсий мазмун касб этишини ҳам қўшимча қилган. Адвокатлар эса терговчилар томонидан мижозга нисбатан маълумотни бузиб кўрсатиш ҳолатига йўл қўйилганига эътибор қаратиб, Саркози тўлиқ оқланишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил биринчи инстанция суди собиқ раҳбарни беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Кейинги апелляция сабаб, ҳозирги суд жараёни бошланган. Энди прокуратура жазони ошириш чорасини кўради.
Апелляция суди мазкур шов-шувли иш бўйича жорий йил 30 ноябрь куни якуний қарор чиқариши кутиляпти. Қоралов тасдиқланса, ҳимоя томони янада юқори идорага ариза бериши мумкин.
2007-2012 йиллари Франция Президенти сифатида фаолият юритган Николя Саркози Бешинчи Республика тарихида қамоқ жазосини олган биринчи давлат раҳбаридир.
Г.Сатторова, ЎзА