Фермер 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлди
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 7,7 гектар ер майдонини 1972 й.т. фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 млн сўм талаб қилиб, муқаддам 520 млн сўм олган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 280 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.