Фарғонада таълим соҳасида ўртача иш ҳақи
Мамлакатда босқичма-босқич иш ҳақи ошиб боряпти.
Жумладан, таълим соҳасида ҳам. Фарғона вилоят статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, 2026 йил январь-март ойларида Фарғона вилоятида ўртача ойлик иш ҳақи олий таълим соҳасида 10 565,3 минг сўмни ташкил этган. Бу эса минг долларга бироз етмайди. Аммо... айнан статистика маълумотларига таянилса, Фарғона вилоятида техник ва профессионал таълим ходимлари иш ҳақи ўртача 4,8 млн, умумий ўрта таълимда 4,5 млн ва мактабгача таълим мутахассислариники 2,5 млн сўмни ташкил этган.
Бу рақамлар умумлашганда, яъни Фарғонада таълим соҳасидаги ўртача ойлик иш ҳақи 4 миллион 240 минг сўмга етган.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА