Фарғонада олти мингга яқин киши оммавий югуришда қатнашди
Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» ўйингоҳи ҳудудида вилоят ҳокимлиги, спорт бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан «Талаба-югур» оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.
Унда олий таълим муассасалари талабалари, ҳарбий хизматчилар ҳамда куч тузилмалари вакилларидан иборат олти минг нафарга яқин иштирокчи қатнашди.
Иштирокчилар белгиланган 3 километрлик масофани босиб ўтиб, ўзларининг жисмоний тайёргарлиги ва спорт маҳоратини намоён этди.
[gallery-31843]
Мусобақада юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА