Эртага қуръа
9 май 23:00да келаси йилнинг январь-февраль ойларида Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Маросим Риёд шаҳрида жойлашган ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан жой олган Дирия харобалари очиқ майдонида бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимида Япония терма жамоаси собиқ юлдузи Хидетоши Наката, Саудия Арабистони терма жамоаси сардори Салим Ал-Довсари, Иордания терма жамоаси бош мураббийи Жамол Селлами ва Аёллар ўртасида Осиё кубоги ҳаками Жанубий кореялик Ким Ю-Жэонг бевосита иштирок этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи саватдан жой олган ва Осиё грантлари ҳисобланган Саудия Арабистони, Япония, Жанубий Корея, Эрон ва Австралия билан гуруҳ босқичида рўбарў келмайди.
Осиё кубоги терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро учун катта синов, Бунгача Фабио жамоамиз билан "Al-Ain Cup" ва FIFA Series каби ўртоқлик халқаро турнирларида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги турнири 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар Саудия Арабистонининг Риёд, Жидда ва Даммам шаҳарларида бўлиб ўтади.
Ушбу мақола jch.uza.uz сайтида эълон қилинган. Шунга ўхшаш мақолаларни ушбу сайтда ўқишингиз мумкин.