Энг намунали ёш оилалар аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукусда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида ташкил этилган “Энг намунали ёш оила” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туманлар ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган 17 намунали оила иштирок этди.
Танлов иштирокчилари “Оила таркиби ва уларнинг фаолияти билан яқиндан таништириш”, “Оила – муқаддас қўрғон” мавзусида оилавий анъана ва қадриятлар бўйича қисқа видеоролик тайёрлаш, “Ватан – менинг оиламдан бошланади” шиори остидаги шартлари бўйича ўз ижодий маҳоратини намойиш этди.
[gallery-29457]
Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тайёрланган “Ибратли оила” кўкрак нишони, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА