Энергетика тизими раҳбарлари ҳар бир вилоятдаги энг оғир биттадан туманга бириктирилади
Янгийўл мисолидаги тизим республикадаги барча туман ва шаҳарларга татбиқ этилади. Энергетика тизими раҳбарлари ҳар бир вилоятдаги энг оғир биттадан туманга бириктирилади.
Улар ҳокимлар билан биргаликда йил якунигача ўзига бириктирилган ҳудудда янги иш тизимини йўлга қўяди. Ислоҳотлар штаби, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ ва банк раҳбарлари ҳам ҳудудларга чиқади.
Аҳоли ва тадбиркорларнинг электр ва газ билан боғлиқ масалалари ўрганилиб, масъулларга йил якунигача ва келаси йилда амалга оширадиган ишлари аниқ кўрсатилади. Мазкур ишлар учун маблағ манбалари ҳам белгилаб берилади.
Электр ва газ ҳисобини юритиш, тармоқдаги йўқотишлар ва дебитор қарздорликни кескин камайтириш имкониятлари жойида кўрсатиб берилади.
Давлатимиз раҳбари вилоят ва туманлардаги электр ҳамда газ таъминоти раҳбарларининг “кўзини очиш”, уларни натижа учун ишлаш учун масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлади.
ЎзА