Эндиликда ҳар бир ихтисослашган тиббиёт марказлари спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Спортчиларни жароҳатдан тиклаш ишлари ва мушак ҳолати бўйича текширувлар асосан хорижда ўтказиляпти. Федерациялар спорт шифокори, фармаколог ва диетологларни юқори маош тўлаб, четдан олиб келишга мажбур бўлмоқда.
Спортчилардаги суяк синиши, пай узилиши каби жароҳатлар бўйича замонавий протоколлар ўзимизда жорий этилмаётгани, Травматология, Кардиология, Терапия марказлари федерациялар билан ҳамкорлик қилмаслиги бўйича эътироз билдирилди.
Эндиликда ҳар бир ихтисослашган тиббиёт марказлари спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилади. Ҳар ойда терма жамоа аъзоларининг соғлиғини диагностика қилади, жароҳат олиш хавфини баҳолайди. Спортчининг жисмоний юкламасини илмий таҳлил қилиб, мураббийларга тиббий тавсиялар беради.
Янги ўқув йилидан Тошкент тиббиёт университетида спорт диетологи, физиология, психология бўйича, Фармацевтика институтида соғлом овқатланиш бўйича мутахассис тайёрлаш бошланади. Олимпия шаҳарчасидаги Спорт тиббиёти илмий маркази талабалар учун амалиёт базасига айланади.
Шунингдек, мутасаддиларга спорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
ЎзА