Энди манзил эмас, имконият муҳим (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти катта офицери Дилшод Рўзиқулов билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқароларимиз учун яратилаётган кенг имконият ва қулай шарт-шароитлар, шунингдек ҳарбий хизматчилар ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар хусусида суҳбатлашдик.
Мулоқот давомида Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш ҳамда меҳнат қилиш билан боғлиқ чеклов бекор қилиниши, ўзгаришларнинг ҳамюртларимиз, хусусан ҳарбий хизматчилар оилалари ҳаётига ижобий таъсири, шунингдек ҳужжатлаштириш ва ҳарбий ҳисобга туриш жараёни соддалаштирилиши ҳақида сўз борди. Фуқароларимиз учун қўшимча имкониятлар, эркин ҳаракатланиш ва муносиб меҳнат қилиш учун яратилаётган шарт-шароит ҳақидаги батафсил суҳбатни YouTube каналимиз орқали томоша қилинг!
Фардона Яхшибоева,
Салим Обиджонов (видео),
ЎзА