"Эль-Ниньо" таъсирида Тинч океани ҳарорати рекорд даражада исиган
"Эль-Ниньо" иқлим ҳодисаси туфайли Тинч океанидаги сув ҳарорати биринчи марта 30 даражадан ошди. Яқинда барча океанлар учун ўртача сирт сув ҳарорати 21,08 даража Целсийни ташкил этганди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бундай ҳарорат қайд этилиши илгари ҳеч қачон кузатилмаган. 1997 ва 2015 йилларда “супер-ҳодисалар” таъсирида океан ҳарорати 29 даражага етган эди.
Жаҳон метеорология ташкилоти Тинч океанининг марказий ва шарқий қисмидаги сирт ҳарорати октябрь ва декабрь ойлари оралиғида янги рекорд даражага кўтарилишини айтмоқда.
Бу жараён 2027 йил февралигача давом этиши тахмин қилинмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА