Эҳтиромга лойиқинсонлар
“Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, депутатлар ҳамда бир қатор фаол ёшлар Нукус шаҳрида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси - Карнишина Мария Ивановна хонадонига ташриф буюрди.
Ташриф давомида бугунги тинч ва осойишта ҳаёт ана шундай мард ва фидойи аждодларимизнинг қаҳрамонлиги эвазига бунёд этилгани алоҳида таъкидланди. Қаҳрамон онага чуқур миннатдорлик билдирилди.

Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасига ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонпарварлик, бағрикенглик ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида тадбирлар давом этмоқда.

Зеро, инсон қадрини улуғлаш, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимизга меҳр ва эътибор кўрсатиш Конституциямиз ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган бош тамойил сифатида бугунги кунда ҳар бир соҳа ва тармоқда фаолиятимиз мезонига айланмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА