Дрифт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи якунланди
Пойтахтдаги «Drift Arena» да дрифт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг қизғин беллашувларида кимлар шоҳсупани забт этди?
Пойтахтимиздаги «Drift Arena» трассасида икки кун давом этган дрифт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи якунига етди.
Мусобақа натижаларига кўра, махсус номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди. Ҳусусан, «Ғалабага бўлган иродаси учун» Санжар Сайдазов, «Энг тутунли юриш учун» Ҳусниддин Меликмуродов ҳамда «Кун аварияси» Анвар Каримжонов ғолиб деб топилди.

Миллий ҳисобдаги баҳсларда Сенман Ли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Диёрбек Шодиев иккинчи, Дилшод Юсупов учинчи поғонадан жой олди. Абсолют ҳисобда эса Артём Ишкажонов чемпионатнинг биринчи босқичи ғолибига айланди. Ушбу йўналишда 2-3 ўринлар Сенман Ли ва Диёрбек Шодиев каби пойгачиларимизга насиб этди.
Шу тариқа, дрифт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи ўз якунига етди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА