Давлат активларини 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти яратилди
Президент Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида муҳим енгилликлар белгиланди.
Хусусан, 1 мингга яқин давлатга тегишли кўчмас мулк ва улушлар 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан “E-auksion” электрон савдо платформасига жойлаштирилди.
Ҳудудлар кесимида савдога чиқарилган объектлар сони:
Қорақалпоғистон Республикаси – 108 та
Андижон вилояти – 34 та
Бухоро вилояти – 67 та
Жиззах вилояти – 86 та
Қашқадарё вилояти – 84 та
Навоий вилояти – 71 та
Наманган вилояти – 49 та
Самарқанд вилояти – 51 та
Сурхондарё вилояти – 69 та
Сирдарё вилояти – 40 та
Тошкент шаҳри – 143 та
Тошкент вилояти – 89 та
Фарғона вилояти – 33 та
Хоразм вилояти – 64 та
Ушбу имконият маҳаллий ва хорижий инвесторлар, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш истагида бўлган фуқаролар учун қулай молиявий шароит яратади.
ЎзА