Чимбойда боғдорчилик ривожланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва аҳоли дастурхонини сифатли мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
“Бахтли” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Arislanbay-Berdibay” фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, бу ерда йигирмадан ортиқ навдаги узум, олма ва нок навлари парваришланади.
[gallery-31092]
Фермер хўжалигининг умумий ер майдони 9,40 гектардан иборат. Айни пайтда мазкур ер майдонининг 1 гектарида узумзор, 1 гектарида олмазор барпо этилган. Шунингдек, қарийб 2 гектар майдонда ёш нок ва ўрик кўчатларининг соғлом ўсиши ва келгусида юқори ҳосил бериши учун зарур агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, фермер хўжалиги аъзолари томонидан бир неча гектар майдонда полиз ва сабзавот экинлари ҳам етиштирилаётир. Меҳнат ва ерга бўлган эътибор самараси ўлароқ, мазкур экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олиниб, ички бозорга етказиб берилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА