Буюк Британияда бомба назорат остида портлатилди
_
Англия жануби-ғарбий қисмидаги Плимут шаҳрида Иккинчи Жаҳон уруши даврида кўмилган ва портламай қолган снаряд назорат остида зарарсизлантирилди. Тахминан 250 кг оғирликдаги Германиянинг SC250 кучли портловчи бомбаси 30 апрель куни уй эгаси томонидан ҳовлисида чуқур қазаётган пайт топилди. Амалиёт чоғи бомба атрофидаги ҳудуд ўраб олиниб, яқин атрофдаги 1200 дан зиёд хонадон аҳолиси хавфсиз жойга кўчирилди.
- Снаряд Қироллик денгиз флоти ва армияси мутахассислари томонидан муваффақиятли йўқ қилинди, - дея хабар берган шаҳар кенгаши масъуллари.
С.Раҳимов, ЎзА