Қайтиш чиптаси: Хорижий диплом ва минглаб беморлар тақдири
Замонавий тиббиёт нафақат малакали шифокорлар, балки кучли илм-фан, инновация ва халқаро тажрибага ҳам таянади. Бугун етакчи хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олиб, эгаллаган билими ва кўникмасини мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими ривожига йўналтираётган ёш мутахассислар тобора кўпаймоқда.
Иқтидорли ёшларимизнинг ҳаёт йўли, таълим олиш даври, муайян тажрибаси ва эл равнақи йўлидаги фаолиятини кенг жамоатчиликка танитиш мақсадини кўзлаган “Қайтиш чиптаси” дастурида хориж муҳити, касбий шаклланиш жараёни, янги ғоялар ҳамда Ватан тараққиёти учун муҳим ташаббуслар ҳақида очиқ мулоқот қилинади.
Бу галги қаҳрамонимиз – “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати, Франциянинг Париж-Сакле университети битирувчиси, айни пайт Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Фан, таълим ва инновация бўлими бошлиғи Марат Маъмуров.
Суҳбат давомида меҳмон фаранг диёрида ўтган йиллар, илм-фан ва инновациянинг тиббиёт тараққиётидаги ўрни, ўлкамизда ёш олимлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда бир мутахассиснинг билими минглаб инсонлар тақдирига дахлдорлиги хусусида фикр юритади.
Мусулмон Зиё,
Нишонбой Абдувоитов (видео),
ЎзА