Бозорлар тўкинлиги – фаровон турмуш кўзгуси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ҳам байрамона кайфият ҳукмрон. Кўчалардаги файз, бозорлардаги тўкинчилик ва аҳоли юзидаги мамнуният юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик ва фаровон ҳаётнинг ёрқин ифодасидир.
Айниқса, туман бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари етарли захира қилингани, нарх-навонинг барқарорлиги ҳамда савдо-сотиқнинг уюшқоқ ташкил этилаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратмоқда.
[gallery-30786]
Сермаҳсул расталар, сифатли маҳсулотлар ва хушмуомала сотувчилар байрам шукуҳини янада ошираётир.
Байрам муносабати билан аҳолига янада қулайлик яратиш, хонадонлар дастурхонини тўкин қилиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда. Бундай қулайликлар инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасидир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА