БАА мудофаа корпорацияси EDGE қуролларини оммавий ишлаб чиқариш ва жанговар синовдан ўтказишни бошлади
БАА мудофаа конгломерати “EDGE Group” Яқин Шарқдаги қуролли можаро асносида ракета ва дрон ишлаб чиқариш ва жанговар синов ўтказишни бошлади. Аслаҳалар компания ходимлари томонидан Абу-Даби чўлида жойлашган омборларда йиғилмоқда.
Минтақадаги олти ойлик ҳарбий можаро холдингга БААда ишлаб чиқарилган мудофаа маҳсулотларини ҳақиқий жанговар шароитда синовдан ўтказиш имконини берди.
“EDGE Group” катта ижрочи директори Ал Заъбий сўзларига кўра, урушдан олдин компания маҳсулотларининг атиги бир неча тури жанговар синовдан ўтказилган. Ишлаб чиқаришга киритилган тизимлар жанг майдонида самарадорлигини исботлади. Бу Форс кўрфази ва Европада савдо кўлами кенгайиб, талаб ҳам ошишида ҳал қилувчи омил бўлди. Ҳаводан мудофаа тизимига талаб ортиши асносида “Halcon” холдинг шўъба корхонаси дастлаб 2028 йил ишга туширилиши режалаштирилган энг сўнгги “Sky Knight” қисқа масофага учадиган қурилма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Мудофаа конгломерати – “EDGE Group” 2019 йил БААда миллий мудофаа компаниялари бирлашиши билан ташкил этилган. Компания учувчисиз учиш мосламалари, ракета, зирҳли транспорт воситаси, денгиз кемаси ва сунъий интеллект технологияси ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
С.Раҳимов, ЎзА