Анталия дунё сайёҳлик мутахассисларини йиғади
Туркиянинг Анталия шаҳрида бу йил 8-марта ўтказиладиган Халқаро туризм кўргазмаси 100 га яқин мамлакатдан соҳа мутахассисларини бирлаштиради.
“Анадолу” ахборот агентлиги хабар беришича, “Анфаш” кўргазма ва конгресс марказида бўлиб ўтадиган тадбирда янги иш моделлари, рақамлаштириш, сунъий интеллект, мижоз тажрибаси, яшил меҳмонхона ва барқарорлик каби мавзулар муҳокама қилинади.
40 000 квадрат метр майдонни банд этган кўргазма бўйлаб маҳсулот ва хизматлар 40 дан зиёд бинога жойлаштирилган.
Ярмарка маъруза, шўъба йиғилиши ва бошқа турли тадбирлар кўринишида давом этади. Бу йилги янгиликлардан бири “ATF World” иловаси ишга туширилганидир. Иштирокчилар кўргазма билан боғлиқ ишларини илова орқали амалга ошириши, масалан учрашувлар режалаштириши мумкин.
А.Маматов, ЎзА