Агросаноат ислоҳотлари ўз самарасини бермоқда (+видео)
Ўзбекистонда агросаноат ислоҳотлари қишлоқ хўжалигини бозор механизмларига ўтказиш, тармоқни рақамлаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштиришга қаратилган.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш учун замонавий рақамли технологиялар жорий этилмоқда:
Фермерларга қулайлик яратиш мақсадида Аграсаноатни рақамлаштириш маркази томонидан электрон платформалар ва хизматлар кўрсатилмоқда.
Қишлоқ хўжалигидаги субсидиялар ва давлат кўмаклари Агросубсидия ахборот тизими орқали шаффоф тарзда амалга оширилмоқда.
Соҳадаги жараёнлар ва мажмуалар фаолияти ҳукумат қарорлари асосида Агроинспекция томонидан назорат қилинади.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА