Абдураҳим полвон Осиё ўйинларида иккинчи бўлди
ХХ Осиё ўйинларининг дзюдо бўйича финал баҳслари ўтказилмоқда.
Дзюдо беллашувларининг -66 килограммгача вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Абдураҳим Нутфуллоев мўғулистонлик Йулк Казирбиевга қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда мағлубиятга учради ва кумуш медалга эга чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 16 та олтин, 18 та кумуш ва 19 бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА